Либигран лекарства инструкция

Либигран лекарства инструкция

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ЛИБИГРАНТМ™

LIBIGRAN

Препаратнинг савдо номи: ЛИБИГРАНТМ™

Таъсир этувчи модда (ХПН): силденафил

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

ҳар бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда:  силденафил (силденафил цитрати шаклида) – 50 мг ёки 100 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, сувсиз кальций гидрофосфати, натрий кроскармеллоза, магний стеарати, Оpadry II Blue 32 K 20406: гидроксипропилметилцеллюлоза, темир II оксиди (E172), триацетин, лактоза моногидрати, титан диоксиди (E171), индигокармин (E132).

Таърифи:

50 мг таблеткалар: ҳаво рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида “50”, бошқа томонида “LBG” гравировкали, олти бурчакли таблеткалар.

100 мг таблеткалар: ҳаво рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида “100”, бошқа томонида “LBG” гравировкали, олти бурчакли таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Эрекциянинг бузилишларини даволаш учун дори воситалари. Фосфодиэстераза ингибиторлари.

АТХ коди: G04BE03

Фармакологик хусусиятлари

Фармакокдинамикаси

Силденафил эректил дисфункцияни даволаш учун, ичга қабул қилинадиган восита ҳисобланади. У сексуал рағбатлантиришга жавоб тарзида жинсий олатнинг қон билан таъминланишини яхшилаш орқали, эректил функцияни тиклайди.

Жинсий олатнинг эрекциясини физиологик механизми сексуал рағбатлантириш вақтида ғовак танада азот оксидининг (NO) ажралиб чиқиши билан боғлиқ. Азот оксиди гуанилциклазни фаоллаштиради, бу циклик гуанозинмонофосфатнинг (цГМФ) миқдорини ошишига, ва бунинг оқибатида ғовак тана (corpus cavernosum) даги силлиқ мушакларнинг бўшашиши ва ғовак синусларни кенгайишига олиб келади. Силденафил одамнинг алоҳида ғовак танасига бевосита бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, лекин бу тўқимага азот оксидининг бўшаштирувчи таъсирини кучайтиради. Силденафилнинг асосий таъсири цГМФни парчаланишига масъул бўлган фермент – 5-тур фосфодиэстераза (ФДЭ5) ни ингибиция қилинишидан иборатдир, шундай қилиб, у жинсий олатнинг эрекциясини томир босқичига ёрдам беради. Натижада NO-га боғлиқ цГМФ нинг даражаси ошади. Сексуал рағбатлантириш пайтида NO локал ажралиб чиқади, ғовак танада цГМФ миқдорини ошишини чақириб, силденафилнинг таъсири остида ФДЭ5 ингибиция қилинади. Шу сабабли Либигран препаратнинг самарадорлигини мажбурий шарти сексуал рағбатлантириш ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Силденафил тез сўрилади. Плазмадаги концентрациясининг максимумига 30-120 минут (ўртача 60 минут) давомида эришилади. Ичга қабул қилганда мутлоқ биокираолишлиги 41% ни (25-63%) ташкил қилади. Силденафилни тавсия этилган дозаларда ичга қабул қилинганида (25 мг -100 мг) АUC ва Сmax дозага кўрсаткичлари ошади. Силденафилни овқат билан қабул қилганда сўрилиш тезлиги камаяди; Тmax ўртача 60% минутига ошади, Сmax эса ўртача 29% га камаяди.

Тақсимланиши

Тақсимланиш ҳажми мувозанат ҳолатида ўртача 105 л ни ташкил қилади, бу уни тўқималарда тақсимланишидан далолат беради. Силденафил ва унинг асосий қонда айланиб юрувчи N-десметил метаболити плазма оқсиллари билан тахминан 96% боғланади ва унинг Сmax 18 нг/мл (38 нМ) ни ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши препаратнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас.

Биотрансформацияси

Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари CYP3A4 (асосий йўл) ва CYP2C9 (қўшимча йўл) ёрдамида метаболизмга учрайди. Асосий метаболити N-десметилсилденафилдир. Кейинчалик бу метаболити ҳам метаболизмга учрайди. ФДЭ га таъсир селективлиги бўйича метаболити силденафил билан бир хил, унинг ФДЭ га нисбатан фаоллиги эса, in vitro шароитида силденафилнинг ўзини фаоллигини тахминан 50% ни ташкил қилади. Метаболитнинг плазмадаги концентрацияси асосий модданинг концентрациясини тахминан 40% ни ташкил қилади. N-десметил метаболити кейинги метаболизмга учрайди; унинг Т1/2 тахминан 4 соатни ташкил қилади.

Чиқарилиши

Силденафилнинг умумий клиренси 41 л/соатни, якуний Т1/2 эса 3-5 соатни ташкил қилади. Силденафил ичга қабул қилингандан кейин, метаболитлари ҳолида  асосан аҳлат билан (тахминан 80%) ва кам миқдорда – сийдик билан (дозанинг тахминан 13%) чиқарилади.

Алоҳида гуруҳ беморлардаги фармакокинетикаси

Кекса пациентлар

Кекса ёшли (65 ёшдан ошган) соғлом кўнгиллиларда силденафилнинг клиренси пасайган, силденафил ва N-десметил метаболитининг плазмадаги концентрацияси эса, ёш (18-45 ёшли) соғлом кўнгиллилардаги унинг даражасига нисбатан тахминан 90% юқори бўлган.

Кекса ёшли шахсларда плазма оқсиллари билан турлича боғланиши туфайли плазмада эркин фаол модданинг концентрацияси ёш пациентлардаги концентрациясидан тахминан 40% юқори бўлган.

Буйрак етишмовчилиги

Енгил ва ўртача (креатинин клиренси 30-80 мл/мин) буйрак етишмовчилиги бўлган соғлом кўнгилликларда 50 мг бир марта ичга қабул қилгандан кейин, унинг фармакокинетикаси ўзгармаган. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган (креатинин клиренси <30 мл/мин) кўнгилликларда силденафилнинг клиренси пасайган. Шу сабабли, бундай пациентларда шу ёш гуруҳдаги буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентлардаги шундай кўрсаткичлар билан солиштирганда АUC тахминан 100% га ва Сmax  тахминан 88% га юқори бўлган.

Жигар етишмовчилиги

Енгил ва ўрта даражали жигар циррози (Чайлд-Пью таснифи бўйича А ва В синфи) бўлган кўнгиллиларда жигар фаолияти нормал бўлган шу ёш гуруҳи кўнгилликларга нисбатан силденафилнинг клиренси паст, бу уларда АUC (84%) ва Сmax (47% ) ни ошишига олиб келади.

Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда силденафилнинг фармакокинетикаси (Чайлд-Пью таснифи бўйича С синфи) ўрганилмаган.

Либигран эректил дисфункцияни симптоматик даволаш учун қўлланади.

Либигран сексуал рағбатлантириш бўлмаганда самара кўрсатмайди.

Либигран аёлларда қўлланмайди.

Қўллаш усули ва дозалари

Эректил дисфункцияни симптоматик даволашда (жинсий алоқага қониқиш учун зарур бўлган эрекцияга эришишни ёки сақлаб туришни иложи бўлмаганда), тавсия этилган доза одатда режалаштирилган сексуал фаолликдан тахминан 1 соат олдин 50 мг ни ташкил қилади. Самарадорлиги ва ўзлаштиришни хисобга олиб, доза 100 мг гача оширилиши ёки 25 мг гача камайтирилиши мумкин. Максимал тавсия этилган доза 100 мг ни ташкил қилади ва кунига 1 марта қўлланади. Препарат ичга  қабул қилинади. Овқат вақтида препаратни қабул қилиш, оч қоринга қабул қилишга нисбатан унинг таъсирини секинлаштириши мумкин. Цитохром Р450 нинг кучли ингибиторлари СУР3А4 кучли ингибиторлари (эритромицин, саникавир, кетаконазол, итраконазол каби) билан бир вақтда қўллаш плазмада силденафилнинг концентрациясини ошишига ёрдам бериши мумкин. Силденафилнинг юқори концентрацияси таъсирини ҳам, ножўя самараларини ҳам кучайтириши мумкинлигини ҳисобга олиб, препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 25 мг ни ташкил қилади. Силденафилни ритонавир билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Альфа-адреноблокаторларини қабул қилаётган пациентларда постурал гипотензияни ривожланиши хавфини камайтириш учун, ЛибигранТМ  препаратини қабул қилишни фақат гемодинамика кўрсатгичлари турғун ҳолатга эришгандан сўнг бошлаш керак. Шунингдек, препаратнинг (бошланғич дозасини 25 мг гача камайтиришнинг мақсадга мувофиқлигини кўриш лозим.

Махсус гуруҳ беморлари билан боғлиқ бўлган қўшимча маълумотар.

Буйрак/ жигар етишмовчилиги.

Оғирлиги енгил ва ўртача даражали буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 30-80 мл) дозани тўғрилаш талаб этилмайди. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам) силденафилнинг дозасини клиренси пастлиги туфайли 25 мг гача камайтириш лозим. Зарурат бўлганда самарадорлиги ва ўзлаштирилишини ҳисоби билан дозани аста-секин 50 мг ёки 100 мг гача ошириш мумкин.

Жигар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентларда (масалан циррозда) силденафилнинг чиқарилишини бузилиши сабабли, препаратнинг дозасини 25 мг гача камайтириш керак.

Гериатрик гуруҳи

Кекса ёшли пациентларда (65 ёш ва ундан катта) дозани тўғрилаш талаб этилмайди.

Ножўя таъсирлари

Энг кўп учрайдиган ножўя самаралари: бош оғриғи, юзни қизариши, диспепсия, бурунни битиши, бош айланиши, кўнгил айниши, қизиш ҳисси, кўришни бузилиши:  цианопсия (барча жисмларни вақтинча кўк рангда кўриниши ҳолати), кўришни туманлашиши.

Клиник аҳамиятли клиник ва постмаркетинг тадқиқотларда плацебо билан солиштирганда кўп учрайдиган нохуш реакциялар, учраш тез-тезлиги ва тизимлар бўйича қуйида келтирилган: пайдо бўлиш тез-тезлиги: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез ( ≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолашнинг иложи йўқ).

Постмаркетинг даврда учрайдиган клиник аҳамиятли ножўя самараларнинг тез-тезлиги номаълум деб кўрсатилган.

Инфекциялар ва инвазиялар

Тез-тез эмас: ринит.

Иммун тизими томонидан

Тез-тез эмас: юқори сезувчанлик реакциялари.

Нерв тизими томонидан:

Жуда тез-тез: бош оғриғи;

Тез-тез: бош айланиши;

Тез-тез эмас: уйқучанлик, гипестезия;

Кам ҳолларда: цереброваскуляр бузилишлар, транзитор ишемик хужум, тиришлар*, такрорий тиришишлар*, хушдан кетиш.

 

 

Кўриш аъзолари томонидан

Тез-тез: рангларни сезишни қабул қилишни бузилиши, кўришни бузилиши, кўришни туманлашиши;

Тез-тез эмас: кўз ёши аппаратининг бузилиши***, кўзларда оғриқ, фотофобия, фотопсия, кўзларни қизариши, кўзларда яшнаш, конъюнктивит;

Кам ҳолларда: кўрув нервининг артериит бўлмаган олдинги ишемик невропатияси  (NAION)*, тўр парда веналарининг окклюзияси, тўр пардага қон қуйилиши,  артериосклеротик ретинопатия, тўр пардани шикастланиши, глаукома, кўриш майдонини нуқсони, диплопия, кўриш ўткирлигини пасайиши, миопия, астенопия, шиша тананинг сузувчи хиралашиши, камалак парданинг шикастланиши, мидриаз, ёруғлик манбаи атрофида кўриш майдонида камалак доиралар мавжудлиги, конъюнктива гиперемияси, кўзларни шикастланиши, кўзларда нохуш хислар, қовоқларни шиши, склера инъекциялари.

Эшитиш аъзоси ва лабиринт тизими томонидан

Кам: эшитишни йўқолиши.

Юрак-томир тизими томонидан:

Тез-тез эмас: юзни қизариши, қизиш ҳисси;

Тез-тез эмас: тахикардия, юрак уришини ҳис қилиш, гипер-, гипотензия;

Кам ҳолларда: тўсатдан юракка боғлиқ ўлим, миокард инфаркти, қоринчалар аритмияси, бўлмачалар фибрилляцияси, беқарор стенокардия.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан

Тез-тез: бурунни битиши;

Тез-тез эмас: эпистаксис (бурундан қон кетиши), синусит;

Кам ҳолларда: томоқда сиқилиши ҳисси, бурун шиллиқ қаватини шиши, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватини қуруқлиги.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан:

Тез-тез: кўнгил айниши, диспепсия;

Тез-тез эмас: гастроэзофагеал рефлюкс, қусиш, қорин соҳасида оғриқ, оғизни қуриши;

Кам ҳолларда: оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини гипестезияси.

Тери ва тери ости  клетчаткаси томонидан

Тез-тез эмас: тери тошмаси;

Кам ҳолларда: Стивенс-Джонсон синдроми*, токсик эпидермал некролиз*.

Суяк-мушак тизими  ва бириктирувчи тўқима томонидан

Тез-тез эмас: миалгия, оёқ-қўлларда оғриқ.

Буйраклар ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан

Тез-тез эмас: гематурия;

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан

Тез-тез эмас: жинсий олат тўқималарининг шикастланиши, приапизм*, гематоспермия,  эрекцияни кучайиши.

Умумий бузилишлар ва маҳаллий реакциялар

Тез-тез эмас: кўкрак қафаси соҳасида оғриқ, юқори чарчоқлик, қизиш ҳисси;

Кам ҳолларда: таъсирчанлик.

Тадқиқотлар

Тез-тез эмас: ЮҚТТ ошиши.

*постмаркетинг тадқиқотлар вақтида аниқланган ножўя самаралар.

**рангларни сезишни бузилиши: хлоропсия (жисмлар яшил рангга бўялган тарзда кўринишининг вақтинчалик ҳолати), хроматопсия, цианопсия (жисмлар ҳаворангга бўялган кўринишининг вақтинчалик ҳолати), эритропсия (жисмлар қизғиш рангга бўялган кўринишининг вақтинчалик ҳолатит), ксантопсия (жисмлар сариқ рангга бўялган кўринишининг вақтинчалик ҳолатит).

***кўз ёши аппарати ишини бузилиши: кўзларда қуруқлик ҳисси, кўз ёшини кўп оқиши.

 

 

Гумон қилинган ножўя реакциялар ҳақида хабарлар

Дори препарати рўйҳатдан ўтганидан сўнг гумон қилинган ножўя реакциялар ҳақидаги хабарлар мухим аҳамиятга эга. Бу дори воситасини фойда/хавф нисбатини узоқ муддат назоратини амалга ошириш имкониятини беради.

Нохуш самаралар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Силденафилга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

NO/цГМФ алмашинувига маълум самараси туфайли, силденафил нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради, шунинг учун уни органик нитратлар (амилнитрат, бутилнитрат каби) ёки нитратларнинг бошқа шакллар (нитроглицерин, изосорбид мононитрати, пептаэритритол тетранитрати, эритритол тетранитрати, изосорбид динитрати каби) билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Кўрув нервининг артериит бўлмаган, олдинги ишемик невропатияси.

Эректил дисфункцияда қўлланадиган дори воситаларни (шу жумладан силденафил) сексуал фаоллик керак бўлмаган пациентларга (масалан, турғун бўлмаган стенокардия каби юрак-қон томир тизими томонидан жиддий бузилишларда) буюрилмайди.

Силденафилни қуйидаги гуруҳ пациентларда қўллаш мумкин эмас, чунки унинг хавфсизлиги бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган:

  • Оғир жигар етишмовчилиги
  • Артериал гипотензия (АБ <90/50 мм сим. уст.).
  • Яқинда ўтказилган инсульт ёки миокард инфаркти.

Пигментли ретинит каби тўр парданинг наслий дегенератив бузилишлари (кўп бўлмаган беморларда тўр парданинг фосфодиэстеразаларининг фаоллигини генетик бузилишлари мавжуд бўлади).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларини силденафилга таъсири

In vitro тадқиқотлар: Силденафилнинг метаболизми цитохрома Р450 (СYP) нинг асосан  3А4 изоформаси (асосий йўли) ва 2С9 (камроқ аҳамиятга эга бўлган йўли) таъсири остида юз беради, демак, бу изоферментларнинг ингибиторлари силденафилнинг клиренсини пасайтириши, индукторлари эса – ошириши мумкин.

In vivo тадқиқотлар: Фармакокинетиканинг йиғинди тахлили кетоконазол, эритромицин, циметидин каби CYP3A4 ингибиторлари бир вақтда қўлланганида, силденафилнинг клиренсини пасайишини кўрсатди. Пациентларда ноҳуш кўринишларнинг тез-тезлиги ошмаган бўлсада, бу препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида, силденафилнинг тавсия қилинган бошланғич дозаси 25 мг ни ташкил қилади.

Силденафил 100 мг дозада бир марта ва цитохрома P450  нинг кучли ингибитори протеазалар ингибитори  рионавир бир вақтда қўлланганда, ритонавирнинг (500 мг кунига 2 марта) плазмадаги мувозанатли концентрациясига эришиш фонида, силденафилнинг Сmax  4 марта (300%) га ва AUC ни эса 11 марта, 1000% га ошиши кузатилган.

Силденафил қабул қилгандан 24 соатдан сўнг плазмада унинг бир ўзининг концентрацияси 5 мг/млни, биргаликда қўлланганда эса – 200 мг/мл ни ташкил этади.

Силденафил ритонавирнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди, бироқ юқорида кўрсатилган фармакокинетиканинг хусусиятларини ҳисобга олиб, силденафил ва ритонавирни бирга қўллаш тавсия этилмайди.

ОИТВ – протеаза ингибитори саквинавирнинг (1200 мг дан кунига 3 марта) мувозанатли плазмали концентрацияси фонида 100 мг доза қўлланганида силденафилнинг Сmax ини (140%) ва AUC ни (210%) ошиши кузатилган. Силденафил саквинавирнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди. Кетоконазол ёки итраконазол каби CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари силденафилнинг фармакокинетик параметрларини яққолроқ ўзгаришларини чақириши мумкин. Силденафил 100 мг дозада бир марта ва цитохром Р450 нинг кучли ингибитори ҳисобланган протеазалар ингибитори ритонавир бир вақтда қўлланганда, ритонавирнинг мувозанатли плазма концентрацияси фонида (500 мг дан кунига 2 марта) силденафилнинг Сmax ни 4 марта ошиши (300%) ва AUC – 11 марта (1000%) ошиши кузатилган. CYP3A4 кучсиз ингибитори эритромициннинг мувозанатли плазмали концентрацияси фонида  (500 мг дан кунига 2 марта 5 кун давомида) ва бир вақтда силденафилни 100 мг дозада бир марта қўлланганида, силденафилнинг AUC ни 182% га ошиши кузатилган. Кунига 500 мг дозада 3 кун давомида қўлланганида азитромицинни силденафилнинг, Сmax, Тmax, чиқарилиш тезлигининг константаси, унинг асосий айланиб юрувчи метаболитининг Т1/2 га, таъсири бўйича маълумотлар йўқ. Соғлом кўнгиллиларда СYP3A4 нинг носпецифик ингибитори ва цитохром Р450 ингибитори циметидин (800 мг) билан бирга қўлланганда, плазмада силденафилнинг концентрацияси (50 мг дозада қўлланганда) 56% га ошган. Ичак деворида метаболизмининг кучсиз ингибитори ҳисобланган грейпфрут шарбати, қон плазмасида силденафилнинг даражасини аҳамиятсиз ошишига олиб келиши мумкин.

Антацидни (магний гидроксиди/алюминий гидроксиди) бир марта қабул қилиш силденафилнинг биокираолишига таъсир қилмайди.

CYP2С9 (толбутамид, варфарин, фенитоин каби), CYP2D6 (серотониннинг қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар каби), ингибиторлари, диуретиклар, АПФ ингибиторлари, кальций каналларининг блокаторлари, бета-адренорецепторларнинг антагонистлари, CYP450 метаболизмининг индукторлари (рифампицин, барбитуратлар каби) силденафилнинг фармакокинетик параметрларига таъсир кўрсатмайди. Рифампицин каби CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари силденафилнинг плазмали концентрациясини аҳамиятли пасайтириши мумкин.

Никорандил нитрат гибриди ва калий каналларининг фаоллантирувчисидан иборат. Нитратнинг борлиги туфайли силденафил билан ўзаро таъсирининг эҳтимоли мавжуд.

Силденафилни бошқа дори воситаларига таъсири

In vitro тадқиқотлар: Силденафил цитохрома Р450 – 1А2, 2С9, 2С19, 2D6, 2Е1 ва 3А4 изоферментларининг кучсиз ингибиторидир (ИК50>150 мкмоль). Силденафил тавсия қилинган дозаларда қўлланганида, унинг плазмадаги максимал концентрацияси тахминан  1 мкмоль ни ташкил қилади, шунинг учун силденафил бу изоферментларнинг субстратларини клиренсига таъсир қилиш қобилиятига эгалигини эҳтимоли кам. Теофиллин ёки дипирадамол каби фосфодиэстеразанинг носпецифик ингибиторларини силденафил бидан ўзаро таъсири бўйича маълумотлар йўқ.

In vivo тадқиқотлар: NO/цГМФ нинг алмашинувига таъсири туфайли силденафил нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради. Шунинг учун силденафилни нитратлар ёки азот оксидининг донаторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас. Альфа-адреноблокаторларни қабул қилаётган алоҳида сезгир пациентларда силденафилни бир вақтда қўллаш симптоматик гипотензияга олиб келиши мумкин, бу одатда силденафил қўллагандан кейин 4 соат ўтгач кузатилади. Доксазозин билан турғунлаштирилган простата безининг хавфсиз гиперплазияси бўлган пациентлардаги учта махсус тадқиқотлардаа альфа-адреноблокатор доксазозин (4 мг ва 8 мг) силденафил (25 мг, 50 мг ёки 100 мг) билан қўлланган. Ушбу тадқиқотларда ётган ҳолатда АБ ни ўртача қўшимча пасайиши мувофиқ 7/7мм  сим.уст., 9/5 мм сим.уст ва 8/4 мм сим.уст ташкил қилади, оёқ-қўлларда АБ ни мувофиқ пасайиши 6/6мм  сим.уст., 11/4 мм сим.уст ва 4/5 мм сим.уст ни ташкил қилади.

Шундай пациентларда симптоматик постурал гипотензия ривожланишининг кам ҳоллари хақида хабар берилган. Бош айланиши ҳоллари аниқланган, бироқ хушдан кетиш ҳоллари кузатилмаган.

CYP2C9 томонидан метаболизмга учрайдиган толбутамид (250 мг) ёки варфарин (40 мг) билан жиддий ўзаро таъсирининг белгилари аниқланмаган.

Силденафил ацетилсалицил кислотаси (150 мг) билан бир вақтда қабул қилинганда, қон кетиши вақтини қўшимча ошишини чақирмайди.

Силденафил (50 мг) дозада соғлом кўнгиллилар қонида алкоголнинг ўртача максимал миқдори 80 мг/дл бўлганида, алкоголнинг  гипотензив таъсирини кучайтирмаган.

Силденафилни ва қуйидаги антигипертензив воситалар гуруҳи: диуретиклар, бета-блокаторлар, АПФ ингибиторлари, ангиотензин II антагонистлари, вазодилататорлар ва марказий таъсирга эга антигипертензив воситалар, адренергик нейронларнинг блокаторлари, кальций каналларининг блокаторлари ва альфа –адреноблокаторларни қабул қилганда, плацебо билан солиштирганда хеч қандай ўзгаришлар кузатилмаган.

Артериал гипертензияси бўлган пациентларда силденафил (100 мг) амлодипин билан бир вақтда қўллангандаги клиник тадқиқотларда ётган ҳолатдаги артериал босимини – систолик 8 мм.сим.уст. га, диастолик – 7 мм.сим.уст.га пасайиши кузатилган. АБ ни бундай қўшимча пасайиши соғлом кўнгиллиларда бир силденафил ишлатилганда ҳам кузатилган.

Соғлом эркак-кўнгиллилар иштирокидаги клиник тадқиқотда силденафил (100 мг) дозада CYP3A4 нинг субстрати бўлган ОИТВ-протеаза ингибитори саквинавир ва ритонавирнинг мувозанатли концентрациясига таъсир қилмаган.

Соғлом эркак кўнгиллиларда силденафилнинг мувозанатли концентрацияси фонида (80 мг дан кунига 3 марта) бозентаннинг AUC 49,8 % га (125 мг дан кунига 2 марта), Сmax – 42% га  ошиши кузатилган.

Махсус кўрсатмалар

Протеаза ингибитори ритонавир билан бир вақтда қўллаш плазмадаги концентрациясини аҳамиятли ошишига олиб келади (AUC 11 марта ошади). Ритонавир қабул қилаётган пациентларга силденафил эҳтиёткорлик билан, паст дозаларда буюрилади. Силденафилнинг юқори тизимли даражаси билан боғлиқ маълумотлар чекланган. 200-800 мг препаратни қабул қилган соғлом кўнгилликларда артериал босимни пасайиши, хушдан кетиш ва узоқ муддатли эрекция тўғрисида хабар берилган.

ЛибигранТМ препаратини буюришдан олдин қуйидагиларга эътибор бериш керак:

5-10 мг амлодипин қабул қилаётган гипертензияси бўлган пациентларга буюрилганда 100 мг силденафил систолик ва диастолик босимни мувофиқ ўртача 8 мм сим. уст. ва 7 мм сим. уст. га пасайишини чақирган (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири” га қаранг). Силденафилни бошқа антигипертензив воситалар билан бир вақтда қўллашни ўрганиш бўйича назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.

Силденафилни қон кетишлари ёки меъда яра касаллигини зўрайиши бўлган беморларда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган.

Силденафилни эрекциянинг бузилишларини даволаш учун мўлжалланган бошқа воситалар билан мажмуада қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Шунинг учун бундай мажмуаларни қўллаш тавсия қилинмайди.

Одамларда силденафил қон кетиш вақтига, шу жумладан ацетилсалицил кислотаси билан мажмуада буюрилганда, таъсир қилмайди.

Даволашни бошлашдан аввал эрекциянинг бузилишларини сабабини аниқлаш учун тўлиқ тиббий анамнезни йиғиш ва пациентни синчков физикал текширувини ўтказиш керак.

Юрак-қон томир тизими томонидан асоратлар

Сексуал фаоллик юрак касаллиги бўлганида маълум хавф туғдиради. Шунинг учун силденафил билан даволашни бошлашдан олдин, юрак-томир тизимини синчиклаб текшириш керак.

Силденафил вазодилатацияловчи таъсир кўрсатиш қобилиятига эга, бу АБ ни ўткинчи ва аҳамиятсиз пасайишига олиб келади. Бундан ташқари, препаратни буюришдан аввал, шифокор мувофиқ касалликлари бўлган пациентларда вазодилатацияловчи таъсирининг ноҳуш кўринишларининг хавфини синчклаб баҳолаш лозим, айниқса сексуал фаолллик фонида. Вазодилататорларга юқори сезувчанлик чап қоринчанинг чиқариш йўлининг обструкцияси (масалан аорта стенози, гипертрофик обструктив кардиомиопатия), шунингдек кам учрайдиган вегетатив нерв тизими томонидан АБ бошқарилишининг оғир бузилишлари билан намоён бўлувчи кўп сонли тизимли атрофия синдроми бўлган пациентларда кузатилади. Препарат нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради. Силденафилни постмаркетинг қўллаш давомида миокард инфаркти, нотурғун стенокардия, тўсатдан юракли ўлим, қоринчалар аритмияси, геморрагик инсульт, транзитор ишемик хужум, артериал гипер- ва гипотензия каби юрак-томир тизими томонидан жиддий асоратлар хақида хабар берилган. Ушбу пациентларнинг кўпчилигида юрак-томир тизими томонидан асоратларнинг хавф омиллари мавжуд бўлган. Кўрсатилган кўринишларнинг кўпчилиги сексуал фаоллик вақтида ёки дарҳол ундан кейин кузатилган, улардан айримлари силденафил қабул қилгандан кейин сексуал фаолликсиз ҳам аниқланади. Аниқланган кўриниш ва кўрсатилган ёки бошқа омиллар орасида бевосита алоқа мавжудлигини аниқлашнинг иложи йўқ.

Приапизм

Эрекциянинг бузилишларини даволаш учун препаратларни жинсий олатнинг анатомик деформацияси (ангуляция, каверноз фиброз ёки Пейронье касаллиги) бўлган беморларда ёки приапизмни ривожланишига мойиллик бўлган ҳолатларда (ўроқсимон-хужайрали анемия, кўп сонли миелома ёки лейкемия) эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.

Силденафилни постмаркетинг қўллаш давомида узоқ муддатли эрекциялар ва приапизм тўғрисида хабар берилган. Эрекция 4 соатдан ортиқ давом этса, пациент дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиши керак.

Агар дарҳол приапизмнинг олди олинмаса, жинсий олат тўқимасининг қайтмас шикастланиши ва импотенция ривожланиши мумкин.

Бошқа ФДЭ 5 ингибиторлари ёки эрекциянинг бузилишларини даволаш учун воситалар билан биргаликда қўлланилиши

Силденафилни ФЭД-5 нинг бошқа ингибиторлари ёки ўпка гипертензиясини даволаш учун бошқа препаратлар, силденафил сақловчи ёки эрекциянинг бузилишларини даволаш учун бошқа воситалар билан бирга қўллашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган, шунинг учун бундай мажмуаларни қўллаш тавсия этилмайди.

Кўришга таъсири силденафил ва ФДЭ5 нинг бошқа ингибиторлари қўллаш вақтида кўришни спонтан бузилишлари хақида хабар берилган. Жуда кам ҳолларда кўрув нервининг артериит бўлмаган олдинги ишемик невропатияси (КНАОИН) хақида хабар берилган. Кўришни тўсатдан бузилиши ҳолида силденафил билан даволашни тўхтатиш ва дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Ритонавир билан қўллалниши

Силденафилни ритонавир билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Альфа-адреноблокаторлар билан бирга қўлланиши

Сиденафил ва альфа- адреноблокаторларни бирга қўллаш алоҳида сезгир пациентларда симптоматик гипотензияга олиб келиши мумкинлиги туфайли, альфа-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик буюриш лозим. Одатда, бундай ҳолат силденафил қўллангандан кейин 4 соат давомида кузатилади. Альфа-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентларда постурал гипотензия ривожланишининг хавфини камайтириш учун, ЛибигранТМ препаратини фақат гемодинамика кўрсаткичлари турғун ҳолатга эришилгандан сўнг бошлаш лозим. Шунингдек, препаратнинг бошланғич дозасини 25 мг гача кмайтириш мақсадга мувофиқлигини кўриш лозим. Постурал гипотензиянинг симптомлари пайдо бўлган ҳолида нима қилиш кераклиги хақида пациентларна хабардор қилиш лозим.

Қон кетишлар

In vitro тадқиқотларда силденафил натрий нитропруссиднинг антиагрегант самарасини кучайтириши аниқланган. Қон кетишига мойиллиги ёки фаол пептик яраси бўлган пациентларда силденафилни қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун бундай беморларда препаратни қўллашни мақсадга мувофиқлигини синчиклаб бахолаш лозим. Тўр парда окклюзиясини ривожланишининг хавфи айниқса қонни юқори ивучанлигида пациентларда ошади.

ЛибигранТМ аёлларда қўланмайди.

ЛибигранТМ препарати таблеткалар лактоза сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши бўлган пациентларга препарат буюрилмайди.

ЛибигранТМ препаратининг ҳар бир таблеткаси 1 ммоль натрий сақлайди (23 мг дан кам); натрийнинг бундай миқдорида хеч қандай махсус кўрсатмалар талаб этилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Силденафилни аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Транспорт воситаларини ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Силденафилни автомобилни ёки бошқа техник воситаларни бошқариш қобилиятига таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Соғлом кўнгилли эркакларда силденафилнинг мувозанат концентрацияси фонида (80 мг дан кунига 3 марта) бозентаннинг (125 мг дан кунига 2 марта) AUC 49,8% га, Сmax – 42% га ошиши кузатилган.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқаришда эхтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки силденафил бош айланиши ва кўришни бузилишини чақириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотларда 800 мг гача дозаларда бир марта қабул қилинганида, нохуш кўринишлар пастроқ дозаларда қабул қилинганидаги солиштирарли бўлган, лекин кўпроқ кузатилган ва яққолроқ бўлган.

200 мг дозада қабул қилинганида таъсирларнинг кучайиши кузатилмаган, бироқ ножўя реакцияларнинг (бош оғриғи, юзни қизариши, бош айланиши, диспепсия, бурунни битиши, кўришни бузилиши каби) пайдо бўлиши тез-тезлигини ўсиши кузатилган.

Даволаш

Доза ошириб юборилган ҳолда стандарт сақлаб турувчи даволашни ўтказиш лозим. Диализ силденафилнинг клиренсини тезлаштирмайди, чунки силденафил плазма оқсиллари билан фаол боғланади ва сийдик билан чиқарилмайди.

Чиқарилиш шакли

Либигран 50 мг ёки 100 мг, қобиқ билан қопланган таблеткалар блистерларда. 1 блистер (1 ёки 4 қобиқ билан қопланган таблетка) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароитлари

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамида, қуруқ жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 



Source: meducate.uz


Добавить комментарий